Елена Рибакина Ролан Гаррос мусобақасини ғалаба билан бошлади

Фото: Фото: Clive Brunskill/Getty Images
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Ролан Гаррос турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллаб турган чехиялик 16 ёшли Бренда Фрухвиртова билан учрашди.

Бир соату 17 дақиқа давом этган мусобақада Елена 9 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтдан 5 тасида мерганлик қилди ва ғалаба қозонди. Рақиб эса 2 та брейк (7 брейк-пойнт) билан чекланди.

Елена Рибакина иккинчи босқичда Чехиянинг яна бир ёш юлдузи, дунёнинг 50-ракеткаси, 18 ёшли Линда Носкова билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар