Елена Рибакина Римда болалар билан машғулот ўтказди

Фото: Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси ва дунёнинг олтинчи ракеткаси Елена Рибакина Римда ноодатий машғулот ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Italian Open турнири (Италия очиқ чемпионати) матбуот хизмати Instagramдаги саҳифасида Елена Рибакинанинг болалар билан машғулот ўтказаётгани акс этган видеони эълон қилди.

The Tennis Letter ушбу видео билан бўлишди ва қозоғистонлик теннисчини мақтади.


«Елена Рибакина Римда болалар билан машғулот ўтказди. Ҳақиқий ҳиссий лаҳза. Бундай спортчиларнинг болаларга ижобий таъсирини кўриш жуда ажойиб», – дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина Римда бўлиб ўтаётган турнирнинг чорак финалига чиқди.

17 май куни у Римда бўлиб ўтаётган WТА 1000 турнирининг чорак финалида дунёнинг биринчи ракеткаси польшплик Иги Швентекга қарши кортга чиқади.


Сўнгги хабарлар