Елена Рибакина Майамидаги турнирда қанча пул ишлаб олди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Майамида (АҚШ) бўлиб ўтган WТА-1000 туркумидаги турнир финалида иштирок этгани учун 662 360 доллар ишлаб олди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Шунингдек, қозоғистонлик теннисчи 650 рейтинг очкосига эга бўлади.

Чехиялик Петра Квитовага келсак, у турнирда ғолиб чиқди ва 1 262 220 АҚШ доллари ишлаб олди ва ўз активига 1000 рейтинг очкосини қўшишга мувффақ бўлди.

Бу йилги турнирнинг соврин жамғармаси 8 миллион 800 минг долларни ташкил этди.

Турнир давомида Елена Рибакина россиялик Анна Калинская (64-ўрин) – 7:5, 4:6, 6:3, испаниялик Паула Бадоса (29-ўрин) – 3:6, 7:5, 6:3, бельгиялик Элизе Мертенсни (39-ўрин) – 6:4, 6:3, италиялик Мартина Тревизан (24-ўрин) – 6:3, 6:0 ва америкалик Жессика Пегула (3-ўрин) – 7:6, 6:4 мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина 2023 йилда WТА турнирларида эйслар сони бўйича пешқадамга айланган, шунингдек, битта турнирда 179 ғолиб даражасига етган ва сўнгги уч мавсумда ушбу кўрсаткич бўйича WТАнинг энг яхши теннисчиси деб топилган эди.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар