Елена Рибакина Майамидаги турнир финалига чиққани учун қанча пул ишлаб топди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Майамида бўлиб ўтаётган мастерс туркумидаги йирик турнирда финал учрашувига чиқди. Финалга чиққани учун спортчи 660 минг доллардан кўпроқ пул олади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Дунёнинг еттинчи ракеткаси икки сетда америкалик Жессика Пегулани (WТА рейтингида 3-ўрин) 7:6 (3), 6:4. ҳисобида мағлуб этди. Елена Рибакина турнирнинг финалига чиққани учун 662 360 доллар ва 650 рейтинг очкосини олиши кафолатланган.

Эслатиб ўтамиз, бош соврин учун Елена Рибакина иккинчи ярим финал ғолиби билан ўйнайди, унда чехиялик теннисчи Петра Квитова (12) ва руминиялик Сорана Кирстя (74) тўқнаш келади.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар