Валюталар курси:
    usd/kzt 444.45 eur/kzt 476.27

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 62.81
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+36+38℃

Елена Рибакина Майами мастерс турнирида иштирок этади

20 Март, 15:47

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина АҚШда бўлиб ўтадиган яна бир йирик турнир – Майами WТА 1000 турнирида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда саралаш баҳслари давом этаётган ва соврин жамғармаси 8,8 миллион АҚШ долларига баҳоланган мастерс турнири 21 мартдан 2 апрелга қадар ўтказилади.

Мусобақанинг 10-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Е.Рибакина иккинчи даврадан баҳсларга киришади. У дунёнинг 60-ракеткаси россиялик Анна Калинская ёки 194-ўриндаги андорралик Виктория Хименес Касинцева билан куч синашади.

Дунё рейтингида 42-ўринни эгаллаб турган яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцева биринчи босқичда 75-ўринни эгаллаган канадалик Ребекка Марино билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Муаллиф:

Жарасқан Нұрыбаев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар