Елена Рибакина мастерс турниридаги ғалабалари бўйича дунёнинг энг яхши теннисчисига айланди

Фото: Фото: Getty Images
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина жорий йилда WТА 1000 турнирларидаги ғалабалари бўйича дунёнинг энг яхши теннисчиси бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

OptaAce хабар беришича, Е.Рибакина жорий йилда 17 та чемпионликни қўлга киритган.

Унинг мазкур кўрсаткичи кейинги ўринда турган теннисчидан 2 та ғалабага кўп.

Қозоғистонлик теннисчи ўзининг сўнгги ўйинида Рим мастерс турнирининг чорак финалида дунёнинг 1-ракеткаси, Польша вакили Ига Швентекни мағлуб этди.

Келаси душанба куни янгиланадиган WТА рейтингида Елена Рибакина 6-ўриндан бешинчи ўринга кўтарилади. Агар Римда ғалаба қозонса, Елена тўртинчи ракеткага айланади.

Е.Рибакина ярим финалда дунёнинг 20-ракеткаси латвиялик Елена Остапенко билан куч синашади. Иккинчи ярим финалда россиялик Вероника Кудерметова ва украиналик Ангелина Калинина ғолибни аниқлайди.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина Римда жаҳоннинг 1-ракеткаси устидан ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Сўнгги хабарлар