Елена Рибакина эйс амалга ошириш бўйича жаҳонда етакчи теннисчи бўлди
29 Июнь 14:55

Елена Рибакина эйс амалга ошириш бўйича жаҳонда етакчи теннисчи бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 23-ракеткаси Елена Рибакина эйс амалга ошириш бўйича жаҳон етакчисига айланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, бу йил Е.Рибакина 31 учрашувда 168 эйс қайд этган.

Бу энг яхши кўрсаткич.

Россиялик Екатерина Александрова иккинчи ўринда. У 33 ўйинда 160 та эйс тўплаган.

Шунингдек, кучли учликдан грециялик Мария Саккари (38 учрашувда 151 эйс) жой олди.

Қозоғистоннинг эркаклар ўртасидаги биринчи ракеткаси Александр Бублик дунё рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 386 та эйс бор (31 та ўйин).

Муаллиф: Елжан Ерали

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив