Валюталар курси:
    usd/kzt 477.54 eur/kzt 476.11

    rub/kzt 7.95 cny/kzt 68.05
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +12+14℃

Елена Рибакина Цинциннати турнирини муваффақиятли бошлади

16 Август 08:25

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 25-ракеткаси Елена Рибакина Цинциннатида (АҚШ) WТА 1000 турнирини муваффақиятли бошлади, деб хабар бермоқда Kazinform.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 58-ўринни эгаллаб турган мисрлик Маяр Шерифга қарши баҳс олиб борди.

Елена Рибакина 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Елена Рйбакина иккинчи босқичда дунёнинг собиқ биринчи, ҳозирги 9-рақами, «Катта дубулға» турнирининг икки карра ғолиби испаниялик Гарбинье Мугуруса билан учрашади.

Яна бир қозоғистонлик, дунёнинг 38-ракеткаси Юлия Путинцева биринчи босқичда 24-ўриндаги америкалик Медисон Кейсга қарши кортга чиқади.

Соврин жамғармаси 2,5 миллион доллардан ортиқ бўлган Цинциннати турнири 21 август куни якунланади.

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар