Елена Рибакина 2-даражали «Достық» ордени билан тақдирланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбарининг Фармонига кўра, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш бошқармаси спортчи-инструктори Елена Андреевна Рибакина спортдаги улкан ютуқлари ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун 2-даражали «Достық» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Кazinform БОРТ №1 Тelegram- каналига таяниб хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 7 июл куни Елена Рибакина илк бор Уимблдон турнирида финалга чиқди.

Букмекерлар Елена Рибакинанинг рақибини Уимблдон финалидаги фаворит деб тан олди.

Шунга қарамай, у Уимблдон турнири чемпионига айланди.

Қозоғистон Президенти Рибакинани тарихий ғалабаси билан табриклади.

Шунингдек, Е. Рибакина Қозоғистон теннис федерациясининг мукофотини олишдан бош тортди. Иқтидорли спортчи бу маблағни хайрия ишларига сарфламоқчи ва Қозоғистон ёш спортчиларини қўллаб-қувватламоқчи эканлиги билан тушунтирди.

Фото: Reuters


Сўнгги хабарлар