Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича Қозоғистон дунёда 29-чи ўринга кўтарилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон электрон ҳукумат ривожланиши бўйича БМТ рейтингида 29-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Digital Almaty 2021: рақамли трансформация: янги вазиятдаги ютуқлар» форумида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Форумнинг ялпи мажлисида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Бош вазири Роман Головченко, Қирғизистон Бош вазири Улукбек Марипов, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, ЭЕC Ҳайъатининг Раиси Михаил Мясникович, Kaspi.kz асосчиларидан бири Михаил Ломтадзе ва ERG Кенгаши Раиси Александр Машкевич иштирок этмоқда.

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин пандемия ҳолатида Қозоғистон иқтисодиёти юқори даражадаги барқарорликни намойиш этди, бу кўп жиҳатдан давлат ва хусусий секторларнинг барча тармоқларида рақамли ечимларни жорий этишнинг ўсиши билан боғлиқлигини таъкидлади.


2020 йилда Қозоғистон БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 10 поғонага кўтарилиб, 193 мамлакат ичида 29-ўринни эгаллади. Чакана савдо таркибидаги электрон тижорат ҳажми ўтган йили деярли 3 бараварга ўсди - 3,8% дан 9,7% гача. Аҳолининг нақд пулсиз операциялари ҳажми 2,5 бараварга, 14,1 трлн тенгедан 35,3 трлн тенгегача ўсди.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар