Елбасы Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Елбасы Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Томонлар коронавирус тарқалиши туфайли дунёда юзага келган мисли кўрилмаган вазиятни муҳокама қилдилар ва икки мамлакат томонидан глобал эпидемияни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Шунингдек, қозоқ-ўзбек ҳамкорлиги ва минтақавий кун тартибига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев бир-бирларини баҳорнинг янгиланиш байрами - Наврўз байрами билан табрикладилар.

Суҳбат Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар