Елбасы «Nur Otan» партияси Раиси биринчи ўринбосарини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform- «Nur Otan» партияси Раиси Нурсултон Назарбоев Бауржан Байбекни қабул қилди. Бу ҳвақда Kazinform еlbasy.kzга таяниб хабар беради.

Учрашувда Қозоғистоннинг Биринчи Президентига «Nur Оtan» партияси Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Б.Байбек Елбасыга мамлакат ҳудудларига қилган амалий сафарлари якунлари, шунингдек, «Nur Оtan» партияси сайловолди дастури ижросига бағишланган маслихатлардаги фракцияси йиғилишлари якунлари тўғрисида ҳисобот берди.

«Жорий йилда Ҳукумат аъзолари иштирокида Парламентдаги фракциямизнинг 3 та йиғилиши бўлиб ўтди. Иш олдиндан тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширилади. Бундан ташқари, 2025 йилгача «Ёшлар - Ватанга!» Дастур ҳаётга татбиқ этилмоқда, ҳозирда 20 фоиз ишлар бажарилди, – деди «Nur Otan» партияси Раисининг биринчи ўринбосари.

Б. Байбек яқинда ўтказилган «Ёшлар – Ватанга!» Халқаро форум якунлари тўғрисида маълумот бериб, 15 давлат вакиллари иштирокида халқаро партия форумини ташкил этиш режалаштирилганини маълум қилди.

Қабул якунида «Nur Оtan» партияси Раиси партия Марказий аппарати ва ҳудудий бўлимларига Сиёсий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишига тайёргарликни давом эттириш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар