Елбасы МДҲнинг қатор давлатларининг диний етакчилари – ислом дини вакиллари билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти МДҲнинг қатор давлатлари диний етакчилари – ислом дини вакиллари билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform Елбасынинг расмий сайтига таяниб.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси Нуриддин Холиқназаров, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Замир Ракиев, Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов билан учрашувда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти уларга пойтахтдаги янги масжиднинг очилиш маросимида қатнашишга вақт ажратгани ва махсус ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқи ҳаётида дин алоҳида ўрин тутаётганини таъкидлаб, мамлакатда конфессиялар ўртасидаги мулоқот масаласига доимий эътибор қаратилаётганини айтди. Қозоғистоннинг Биринчи Президенти янги масжид исломдаги тинчлик ва бағрикенглик ғоясининг букилмас мазмун-моҳиятини очиб беришини, унинг эшиклари барча дин ва миллат вакиллари учун ҳамиша очиқлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, меҳмонлар Қозоғистон пойтахтига ҳайратларини яширмай, янги масжид нафақат маънавият маскани, балки шаҳарнинг энг кўзга кўринган масканларидан бирига айланиши ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Фото: elbasy.kz

Сўнгги хабарлар