Елбасы Маслаҳат учрашувининг Фаҳрий раиси бўлди

None
None
ТОШКЕНТ. Kazinform – ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевга Тошкентда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувининг Фаҳрий раиси статуси берилди, деб хабар беради Kazinform.

«Иккинчи Маслаҳат учрашувида делегация раҳбарлари Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувининг Фаҳрий раиси статусини бериш тўғрисида қарор қабул қилди», - дея маълум қилди Елбасы матбуот котиби Айдос Укибаев Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Елбасы куни кеча Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига ташриф буюрган эди.

Бугун Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иккинчи Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Сўнгги хабарлар