Елбасы кутубхонаси ва БМТ кутубхонаси ҳамда архиви ниятдошлик мактубига имзо чекдилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Биринчи Президенти – Елбасы кутубхонаси делегацияси 30 август куни Женевада (Швейцария) Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси директори Франческо Пизано билан учрашди.

Тадбирда БМТнинг Женевадаги Бош директори Татьяна Валовая ва БМТ ҳузуридаги Қозоғистон Республикасининг Женевадаги доимий вакили Жанар Aйтжанова иштирок этишди.

Томонлар Елбасы кутубхонаси ва БМТ бўлимининг Женевадаги кутубхонаси ўртасидаги ҳамкорлик режасини муҳокама қилишди ва Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти-Елбасы кутубхонаси билан БМТ Женевадаги бўлими кутубхонаси ҳамда архиви ўртасида ниятдошлик мактубини имзоладилар.


Ҳужжат архив, кўп томонлама тарих, халқаро муносабатлар ва қадриятларни ўрганиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Қозоғистоннинг тарихий меросини ўрганиш соҳасида ҳамкорликни назарда тутади.

Кириш қисмида Президент кутубхонаси директори Бақитжан Темирболат Қозоғистон делегациясининг Женевага ташрифи 31 август куни бўлиб ўтадиган халқаро конференция билан боғлиқлигини таъкидлади. Президент кутубхонаси томонидан ташкил этилган конференция Семей ядро полигони ёпилганининг 30 йиллигига бағишланади.


«Бу кун нафақат Қозоғистон, балки бутун дунё ҳамжамияти учун муҳим. Биринчи Президент Н.Назарбоевнинг Семей ядро полигонини ёпиш ҳақидаги тарихий қарори туфайли Қозоғистон қуролсизланиш соҳасида етакчилардан бири сифатида эътироф этилди. 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан 29 августни Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни деб эълон қилди. Тинчлик ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа кўплаб ташаббуслар сингари, бу ташаббус ҳам Президент томонидан таклиф қилинган. Унинг «Манифест. Дунё. ХХI аср « маърузаси Бош Aссамблея ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг расмий ҳужжатига айланди. Ҳозирги геосиёсий беқарорлик шароитида Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи ва ядровий қуролни тақиқлаш ғояси муаллифи сифатида муҳим рол ўйнайди. Бу йўналишни 2011 йилдан 2013 йилгача БМТ Бош котибининг ўринбосари ва БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида ишлаган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев давом эттирмоқда «,-деди Б. Темирболат.

БМТнинг Женевадаги бош директори Татьяна Валовая ҳам Қозоғистоннинг ядровий қуролсизланишига қўшган ҳиссасини қайд этди ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы кутубхонаси билан алоқаларни ўрнатиш биз учун катта шарафдир. Н.A. Назарбоев-ХХ аср охири ва ХХI аср бошидаги дунёдаги энг буюк сиёсатчилардан бири. Унинг номидаги муассаса архивлари ва кутубхонасини оммага тақдим этиш оқилона фикр. Ҳозирги кунда кутубхона ҳам илмий марказ, ҳам муҳим халқаро тадбирларнинг катализатори ҳисобланади. БМТ Қозоғистон Республикасининг икки томонлама ҳамкорликдаги барқарор позицияси ва асосий ташаббусларини, хусусан, қуролсизланиш ғояларини, миллатлараро ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатишни юқори баҳолайди. Тадқиқотчилар бизнинг кутубхонага ва Президент кутубхонасига катта қизиқиш билдирмоқда «, - деди Т. Валовая.

Унинг айтишича, 1946 йилда Миллатлар Лигасининг барча архивлари ва нашрларини ўз зиммасига олган БМТ кутубхонаси ва архивлари ҳозирда фондни рақамлаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширмоқда. Ноёб материаллар энди дунёнинг исталган нуқтасида тадқиқотчилар учун мавжуд бўлади. Бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кутубхонаси ва архивида 17 миллиондан ортиқ китоблар сақланади. Учрашувда кутубхоналар ўртасида электрон китоб алмашиш таклиф қилинди.

Ўз навбатида, Женевадаги БМТ ваколатхонаси кутубхонаси ва архивлари директори Франческо Пизано шундай деди: «Қуролсизланиш ваядро қуролларини тарқатилмаслик БМТ офисининг кутубхонаси ва архивининг энг муҳим фаолиятларидан биридир. Кўплаб материаллар, ҳужжатлар ва китоблар бу масалаларни қамраб олади. Шу боис, биз Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы кутубхонаси ҳам бу масалалар билан шуғулланганидан хурсандмиз. Ишончим комилки, бу қизиқиш бизнинг ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайди «.

Эслатиб ўтамиз, Елбасы кутубхонаси шу йилнинг 30 августидан 1 сентябригача Женевада бир қанча тадбирлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Улар доирасида глобал ва минтақавий хавфсизлик, архив ва тарихий тадқиқотлар, дипломатия ва халқаро алоқалар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланади.

Бугун Елбасы кутубхонаси Женева сиёсат ва хавфсизлик маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Эртага, 31 август, Женевада, Семипалатинск ядро полигони ёпилганининг 30 йиллиги ва 29 август - Халқаро ядровий синовларга қарши кун муносабати билан билан «Қозоғистон –БМТ: Тинчлик учун ҳҳҳамкорлик» халқаро конқеренцияси бўлиб ўтади.

Конференция давомида инглиз тилидаги «Ядровий қуролсиз дунёга юзланиш: Елбасы ташаббуслари» илмий тўплами тақдимоти ўтказилади.


Сўнгги хабарлар