Елбасы қозоғистонликларни Рамазон ойи бошланиши муносабати билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Рамазон ойи бошланиши билан табриклади, дея хабар бермоқда Kazinform elbasy.kzга таяниб.

«Барчангизни Рамазон ойи бошланиши муносабати билан чин қалбимдан табриклайман! Бутун дунё мусулмонлари учун алоҳида ўрин тутган бу ойда исломнинг энг муҳим қадриятлари – эзгулик ва меҳр-оқибат, сабр-тоқат ва тақво тарғиб қилинади. Бу ғоялар, шак-шубҳасиз, дини ва миллатидан қатъи назар, халқимиз ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлайди. Муборак Рамазон ойида сизларга мустаҳкам соғлик, ма’навий қувват ва фаровонлик тилайман!», - дейилади табрикда.

Сўнгги хабарлар