+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Елбасы Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриклади

9 Май 12:27
Баҳам кўринг:
Елбасы Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклади. Бу ҳақда Елбасы расмий сайти хабар беради. Kazinform табрик матнини тақдим этади.

Ўхшаш янгиликлар
Нурсултон Назарбоев «Самруқ-Қазна» раҳбари ҳамда «Лукойл» президентини қабул қилди

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Ҳар йили 9 май куни биз оталаримиз ва боболаримизнинг инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасоратини ёдга оламиз.

Шу куни биз учун катта ғурур ва ҳақиқий ватанпарварлик манбаига айланган фахрийларга бош эгиб таъзим қиламиз.

Биз уруш қурбонларига ҳурмат бажо келтирамиз ва шу кунгача омон қолганларни ҳурмат қиламиз. Уларнинг фронтдаги қаҳрамонлиги ва тылдаги меҳнатсеварлиги туфайли биз тинч ва мустақил заминда яшаяпмиз.

Ватан учун курашганларнинг қаҳрамонликларини ёдда тутиш ва келажак авлодларга ўрнак кўрсатиш бизнинг муқаддас бурчимиздир.

1945 йил май ойидаги Буюк Ғалаба ягона мақсадга бирлашган халқларнинг бирлиги, дўстлиги ва ўзаро ёрдамининг ёрқин рамзига айланди.

Бизнинг халқимиз бирлашган жамиятгина катта ютуқларга эришишини билади. Бизнинг ўттиз йиллик мустақиллик тажрибамиз бунинг яққол далилидир.

Ушбу давр мобайнида биз кучли ва обод давлат яратдик. Ўзаро ҳурмат, барқарорлик ва тинчлик мамлакатимизнинг барқарор ва уйғун ривожланишининг кафолати бўлди.

Биз тарихдан сабоқ оламиз ва халқимизнинг бирлигини энг муҳим қадрият сифатида сақлаймиз. Келажакда ҳам шундай бўлади деган умиддаман.

Сизларни Ғалаба куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва узоқ умр тилайман!

Осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив