Елбасы Қозоғистон халқини Бирлик куни байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни 1 май - Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Азиз ватандошлар!

Сизларни Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу байрам миллий ўзига хослигимизни - дўстлик, ишонч ва ватанпарварлик каби эзгу фазилатларимизни улуғлайди.

Чорак аср олдин мен ушбу байрамни нишонлашга қарор қилгандим. Йиллар давомида биз мамлакатнинг кўп миллатли ва кўп динли тузилишини стратегик устунлигимизга айлантира олдик.

Ривожланиш ва бирдамлик туфайли Қозоғистон турли қийинчиликларни енгиб ўтди, бутун дунёнинг ҳурматини қозонди ва давлат қуришда катта муваффақиятларга эришди.

Тинчлик ва ижтимоий ҳамжиҳатлик ҳар доим давлатчилигимизни мустаҳкамлайдиган энг азиз қадриятларимиз бўлиб қола веради.

Бу йил биз Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 25 йиллигини нишонлаймиз. Бу барча миллат ва элатлар вакилларини давлатимизнинг асосини ташкил қилувчи миллат атрофида бирлаштирадиган ва мустақиллигимизнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшадиган ноёб институтдир.

Халқимизнинг бирлиги нафақат тарих ва тақдирнинг туҳфаси, балки ҳар биримизнинг машаққатли меҳнатимиз ва катта масъулиятимиз самарасидир.

Бу йил Бирлик куни фавқулодда вазият вақига тўғри келади. Дунё бўйлаб тарқалган юқумли касаллик бизнинг мамлакатимизда ҳаяжонга сабаб бўлди.

Биз ушбу синовдан янада кучли бўлиб ўтишимизга ишонаман. Шу тарзда биз дўстлик, бирлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига амал қилишимиз керак.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, юртимизга тинчлик ва фаровонлик тилайман!

Сўнгги хабарлар