Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Елбасы Қозоғистон халқига мурожаат қилди

18 Январь 17:13

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда elbasy.kz сайти.

Ҳурматли ватандошлар!

Азиз биродарлар!

2022 йил халқимиз учун оғир ва хавфли синов билан бошланди.

Хабарингиз бор, уюшган экстремистик гуруҳлар мамлакатда оммавий тартибсизликлар келтириб, террорчилик ҳаракатлари содир этди.


Натижада тинч аҳолимиз жабр кўрди. Фожиа қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман.

Террорчилар мамлакатимиз ва суверенитетимизга, фаровонлигимиз ва бутунлигимизга таҳдид солиб, тинчимизни олди.

Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг тезкор қарорлари туфайли мамлакат йиқилмади.

Давлар раҳбарини қўллаб-қувватлаш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Энди бундан сабоқ олиш ва бундай фожианинг олдини олиш керак.

Аждодларимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ўттиз йиллик истиқлол давомида биз кўп ишлар қилдик.

Қозоғистон дунёга машҳур давлатга айланди.

Кенг чегараларимиз тўлиқ ҳимояланган.

Биз мамлакатимизда туб ислоҳотларни амалга оширдик ва Марказий Осиёда етакчига айландик.

Янги пойтахтимиз Евроосиёнинг марказида, Сариарқанинг бағрида барпо этилди.

Ҳеч бир душман бизни синдира олмайди.


Ҳурматли қозоғистонликлар!

Ҳурматли ватандошлар!

Менга келиб тушган кўплаб мурожаатлар ва оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарлар муносабати билан шуни маълум қиламанки, мен 2019 йилда Президент ваколатларини Қасим-Жомарт Тоқаевга ўтказдим ва ўшандан бери мен пенсионерман, Қозоғистон пойтахтидаман, ҳеч қаерга кетганим йўқ.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тўлиқ ваколатга эга. У Хавфсизлик Кенгашининг раиси. Тез орада Президент «Nur Otan» партияси раиси этиб сайланади. Шунинг учун элитада ҳеч қандай зиддият ёки қарама-қаршилик йўқ. Бу борадаги миш-мишлар мутлақо асоссиз.

30 йил давомида Ватанимиз учун тиним билмай меҳнат қилганимни ҳамма билади.

Биз унинг чегараларини мустаҳкамладик.

Биз изчил ислоҳотларни амалга оширдик.

Биз биргаликда мустақил Қозоғистонни барпо этдик, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда юксак натижаларга эришдик, нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲда ҳам кўп жиҳатдан етакчи бўлдик.

Қозоғистон жаҳон ҳамжамиятида таниқли ва обрўли давлатга айланди. Бу барча қозоғистонликларнинг ҳамжиҳатлиги ва биргаликдаги меҳнати самарасидир.

Мамлакатдаги барқарорлик ва осойишталик доимо менинг мақсадим бўлиб келган. Барчамиз ана шу абадий қадриятларни қадрлашимиз керак. Биз, албатта, инқирозни енгамиз ва янада кучлироқ бўламиз.

Президентимиз халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган янги ислоҳотлар дастурини илгари сурди. Ушбу дастурни қўллаб-қувватлаш керак.

Сизга, азиз ватандошлар, соғлиқ ва фаровонлик тилайман!

Давлат раҳбари лавозимида ишлаганимда олиб борган ислоҳотларим ва модернизация йўналишимни қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур.

Новости по теме