Елбасы коронавирусга қарши курашга 200 миллион танга ажратди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашга Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы фондидан 200 миллион танга ажратилади, дея хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Ушбу маблағлар Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг тўғридан-тўғри топшириғи билан ажратилди. Мамлакатдаги вазият Елбасы назорати остида.

«Бугунги кунга қадар Қозоғистонда эпидемияга қарши тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Ушбу ҳаракатлар ҳозирги вазиятга мувофиқ ва ўз вақтида амалга оширилади. Давлат мисли кўрилмаган чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Эпидемияга қарши курашиш учун маҳаллий корхоналар бор кучларини сарфлайдилар. Мен ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга ва ижтимоий масъулиятни ва жамиятимизнинг бирлигини намойиш этишга чақираман. Биз барча синовлардан ғолибона ўтамиз. Биз биргамиз!» - деди Қозоғистон Биринчи Президенти.

Ажратилган маблағлар Нур-Султан ва Алмати шаҳар ҳокимиятлари ўртасида тенг тақсимланади.

Молиявий ёрдам тиббиёт ходимларини пандемияни қўллаб-қувватлашга, қўшимча тиббий ниқоблар ва дезинфекция воситаларини сотиб олишга сарфланади. Шунингдек, маблағларнинг бир қисми пойтахтдаги меҳрибонлик уйлари ва ихтисослаштирилган шифохоналарни озиқ-овқат билан таъминлашга сарфланади.

Бундан ташқари, Фонд раҳбарияти Нур-Султан шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига 50 минг тиббий ниқобни совға қилди.

Сўнгги хабарлар