Елбасы Чимкентдаги «Казмедприбор» МЧЖ фаолияти билан танишди

None
None
SHYMKENT. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти тиббий асбоб-ускуналар, тиббий мебеллар ва тиббиёт транспорти воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонага ташриф буюрди.Бу ҳақда Kazinform Елбасы матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

2013 йилдан то ҳозирги кунгача «Казмедприбор» МЧЖ томонидан 15 мингдан ортиқ тиббий асбоб-ускуналар, 120 мингдан ортиқ тиббий мебеллар, 742 тез тиббий ёрдам машиналари ишлаб чиқарилди. Компания 2005 йилда ташкил этилган.

Чимкент шаҳар ҳокими М. Айтенов Елбасыга хусусий инвестор маблағлари ҳисобига 1000 ўринли кўп тармоқли университет шифохонасини қуриш режалари тўғрисида маълумот берди. Янги тиббиёт муассасасида она ва бола маркази, жарроҳлик, терапевтик марказлар, шунингдек, клиник диагностика марказига сменада 700 та ташриф буюрадиган бўлиши режалаштирилган.



Бундан ташқари, «Самрук-Қазына» АЖ бошқарув раиси А.Есимов соғлиқни сақлаш тизимини ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун пандемия даврида кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди. Шунингдек, Нурсултан Назарбоевга пойтахт ва Алматида тиббиёт марказларини қуриш бўйича топшириқнинг бажарилиши тўғрисида хабар берилди.



А.Есимов Елбасыга 3000 дона миқдорида «Авифавир» доринини сотиб олганлиги ва коронавирусга қарши вакцина етказиб бериш бўйича келишилганлиги тўғрисида хабар берди.



Сўнгги хабарлар