USD 434.48 EUR 492.61
RUB 5.68 CNY 68.44
Янгиликлар

Елбасы «Астана опера» театрида Мария Мудрякнинг концертини томоша қилди

28 Ноябрь 09:12
Баҳам кўринг:
Елбасы «Астана опера» театрида Мария Мудрякнинг концертини томоша қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев «Астана опера» театрида опера хонандаси Мария Мудрякнинг «Сен учун, менинг Қозоғистоним!» концертини томоша қилди. Бу ҳақда Kazinform Елбасы сайтига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар

М.Мудряк Миландаги Олий мусиқа академиясида «Болашақ» дастури бўйича таҳсил олган. Кейинчалик Ж. Верди Давлат консерваториясини тамомлаган. Кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби. М. Мудряк машҳур театрлар саҳналарида чиқиш қилган ва энг машҳур опера хонандаларидан бири ҳисобланади.

Концерт Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни ва мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади. Байрам дастурида баритон Владимир Стоянов (Болгария) ва «Астана Опера» театри симфоник оркестри ҳам иштирок этди. Дирижёр - Альвизе Казеллати (Италия).

Концерт якунида Н.Назарбоев М.Мудряк билан суҳбатлашди. Опера хонандаси Елбасы билан келажакдаги ижодий режаларини ўртоқлашди. Хусусан, М. Мудряк Қозоғистонда яна бир қанча концертлар беришни, шунингдек, ЭКСПО Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида БААда чиқиш қилишни режалаштирган. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти опера хонандасининг юксак профессионал маҳоратини таъкидлаб, унга бундан кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив