«Ел және Елбасы» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун Қозоғистон Биринчи Президенти кутубхонаси музейида «Қазақстан жолы»(Қозоғистон йўли) лойиҳаси доирасида «Егемен Қазақстан» республика газетаси» АЖ томонидан тайёрланган «Ел және Елбасы» (Мамлакат ва Елбасы)китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган «Егемендік және Елбасы»(Мустақиллик ва Елбасы) фотокўргазмаси очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фотокўргазмада таниқли фотожурналистлар Шукир Шаҳай, Игорь Бургандинов, Юрий Беккер, Оринбай Балмурат, Ерлан Омаровларнинг 50 га яқин фотосуратлари намойиш этилди.

Уларда самарали иқтисодиёт ва сиёсий тизимни ривожлантиришнинг ўзига хос моделига эга бўлган замонавий Қозоғистоннинг шаклланишида фуқаролик ўзига хослиги ва миллатлараро англашувни мустаҳкамлаш борасида Елбасы фаолиятининг муҳим босқичлари белгилаб берилган.

Фотокўргазмага ташриф буюрувчилар Қозоғистон тараққиётида янги уфқларни очган мустақиллик тарихидаги энг муҳим қадамлар билан танишиш имконига эга бўлади.

Тадбир доирасида «Егемен Қазақстан кітапханасы» туркумида чоп этилган «Ел және Елбасы» тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобдада Елбасы сафдошларининг,давлат ва жамоат арбобларининг «Егемен Қазақстан» газетасида элон қилинган мақолалари ва хотиралари тақдим этилган.

Китоб 4 бобдан иборат. «Озодлик меъмори» бўлимида Президент Қ.К. Тоқаевнинг «Тарихий шахс сабоқлари», Қозоғистон сиёсатчилари ва жамоат арбобларининг мақолалари мавжуд.

«Давлат меъмори» бўлимида зиёлилар, шоирлар, ёзувчилар, олимлар, санъат ва маданият арбобларининг хотиралари ўрин олган.

«Елбасы ва пойтахт» бўлимида давлат ва жамоат арбобларининг Елбасынинг пойтахт қурилишига қўшган ҳиссаси ҳақидаги мақолалари ўрин олган.

«Доно сиёсатчи» бўлимида жаҳон сиёсатчиларининг Елбасынинг глобал сиёсатдаги ўрни ҳақидаги фикрлари тақдим этилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар