Эквадорда зилзила оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Эквадор жанубида шанба куни содир бўлган 6,9 магнитудали зилзила оқибатида камида 126 киши жабрланди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Эквадор миллий фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, қурбонлар сони 13 кишига етган. 50 га яқин уй шикастланган, еттитаси бутунлай вайрон бўлган.

Бундан ташқари, 17 та таълим муассасаси ва 31 та тиббиёт пункти биноси зарар кўрган. Зилзила эпицентри 32 минг аҳоли истиқомат қилувчи Наранхал шаҳридан 17 километр жануби-ғарбда жойлашган. Чуқурлиги - 85 км. Ерости силкинишлари мамлакатнинг 24 вилоятидан 13 тасида сезилган.


Сўнгги хабарлар