Эквадорда намойишчилар расмийлар билан тўқнашди, қурбонлар бор
23 Июнь 16:32

Эквадорда намойишчилар расмийлар билан тўқнашди, қурбонлар бор

KITO. Кazinform - Эквадорда ҳукуматнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатига қарши умуммиллий норозилик намойишларининг тўққизинчи кунида зўравонликлар авж олди, дея хабар беради Kazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Намойишларни нуфузли ташкилот – Эквадор тубжой халқлари конфедерацияси (Conaie) уюштирган. Бутун мамлакат бўйлаб намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар ёқилғи нархини пасайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ошишини чеклашни талаб қилмоқда.

Полициячилар полиция бўлимига ҳужум қилинган Пастаса вилояти Пуйо шаҳрида хавфсизликни кафолатлай олмаслигини айтди. Ҳужум оқибатида бир намойишчи отиб ўлдирилган, 18 нафар зобит бедарак йўқолган. Зўравонликларга Кичва ва Шуар маҳаллий жамоаларининг «радикал» вакиллари сабаб бўлган, улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қила бошлаган.

Пойтахт Китода ҳам тартибсизликлар бўлиб ўтди, у ерда 10 мингга яқин маҳаллий аҳоли президент Гилермо Лассонинг консерватив ҳукуматига қаршилик сифатида шаҳар кўчаларига чиқди.

Эквадор ортиб бораётган инфляция, ишсизлик ва қашшоқликка дуч келмоқда. 2020 йилдан буён мамлакатда бензин ва дизель ёқилғиси нархи деярли икки баравар ошди.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Янгиликлар

Архив