Экспертлар коронавирус асосан кимларга юқишини айтди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар товарлар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш департаменти бошлиғи Айзат Молдақасимова янги коронавирус кимларга тез юқишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Касалликнинг асосий белгилари: нафас йўллари яллиғланиши, ҳарорат кўтарилиши, йўтал, бадан оғирлашиши, диарея. Ушбу инфекцияни кўпинча узоқ вақт давомида нафас йўллари сурункали кассалликлари билан оғриганлар, иммунитети паст катталар юқтириши мумкин», – дейди Айзат Молдақасимова.

У, шунингдек касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларига тўхталди.

«Профилактика чоралари оддий: қўл гигиенаси, хонани тез-тез шамоллатиб туриш. Агар ўзингизда катарал ўзгаришларни сезсангиз уйдан чиқмасдан шифокор чақиртириш лозим», – деди у.

Айзат Молдақасимова, шунингдек, одамлар гавжум жойларга бормасликни маслаҳат берди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар