ЕКПА Қозоғистонда демократик ислоҳотларни қўллаб –қувватлади

Фото: None
STRASBURG. Kazinform – 30 сентябрда Европа Кенгаши Парламент Aссамблеясининг (ЕКПА) кузги сессиясининг охирги кунида «Қозоғистонда сиёсий ислоҳотлар ўз фуқароларининг эҳтиёжлари ва мақсадларига жавоб беради», - қабилида ёзма декларация қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Сенати матбуот хизматига таяниб.

Декларацияга литвалик депутат ва ЕКПА вице-президенти Лайма Aндрикиене бошчилигидаги Aссамблея бюроси аъзолари ва асосий сиёсий гуруҳлар раҳбарлари, шунингдек Германия, Буюк Британия, Голландия, Испания, Италия, Литва, Польша ва Финляндия каби давлатлар депутатларидан ташкил топган 23 кишидан иборат гуруҳ муаллифлик қилади.

Европа парламентарийлари мамлакат раҳбариятининг ЕКПА расмий веб -сайтида эълон қилинган ва фуқаролик ҳамда сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг иккинчи факультатив протоколини ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатда ўлим жазосини бекор қилишни назарда тутувчи қарорини қўллаб -қувватлайдилар.

Қайд етилишича, бу қарор ЕКПА қадриятлари ва тамойилларига мос келади.

«Биз Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисидаги нутқини мамнуният билан қабул қиламиз, унда давлатнинг ҳаёт ва инсон қадр-қимматининг асосий ҳуқуқларини амалга оширишда мустаҳкам позицияси қайд этилган»,-дейилади декларацияда.

Қозоғистон Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 2019 йил 4 апрелда тасдиқланган «Қозоғистон билан яхши қўшничилик ҳамкорликининг устувор йўналишлари» тўрт йиллик дастури доирасида Европа Кенгашининг муҳим ҳамкори эканлиги қайд этилди.

ЕКПА томонидан қабул қилинган декларация Страсбургда Қозоғистон Парламенти Сенати делегациясининг учрашувлари чоғида Европалик депутатларнинг Қозоғистондаги демократик ислоҳотларга берган юқори баҳосини тасдиқлади.

Сўнгги хабарлар