Экология вазири фаол қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев қозоғистонликларга атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда қозоғистонликлар, шу жумладан, журналистлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаол иштирок этаётганидан биз жуда мамнунмиз. Буни биз ижтимоий тармоқлардаги нашрларда, оммавий ахборот воситаларида, баъзи масъулиятсиз фуқароларнинг табиатга нисбатан қўпол хатти-ҳаракатига билдирилган муносабатдан ҳам кузатмоқдамиз», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Шу муносабат билан у фуқароларга ушбу масаладаги фаоллиги учун миннатдорчилик билдирди.

«Бундай фаол фуқаролик позицияси учун барча ғамхўр қозоғистонликлар ва оммавий ахборот воситаларига вазирлик номидан миннатдорчилигимни билдирмоқчиман», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Экология вазири, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев атроф-муҳит масалаларига алоҳида эътибор қаратганини эслади: Давлат раҳбари яқинда вазирлик олдида иккита муҳим вазифани қўйганди: ҳуқуқий базани таъминлаш ва «Waste to Energy» технологиясини амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиш, шунингдек аҳоли пунктлари атрофидаги ноқонуний ахлатхоналарни йўқ қилиш ва олдини олиш бўйича тизимли чораларни кўриш.

Сўнгги хабарлар