Ёқилғи сотишнинг очиқ бозор механизмини ишлаб чиқиш керак – ҚР Бош вазири

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда кон-металлургия комплекси ва газ саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Йиғилиш иштирокчилари истиқболли газ ва газ конденсати конларини ўзлаштириш, саноат корхоналарини ёқилғи билан таъминлаш чора-тадбирлари, хомашё ташиш темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Шу билан бирга, йиғилишида қиш мавсумида аҳолини кўмир билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Бош вазир ўтган иситиш мавсуми тажрибасидан келиб чиқиб, рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда ёқилғи сотишнинг очиқ бозор механизмини ишлаб чиқиш зарурлигини айтди. Бундай ёндашув савдони тартибга солади, кўмир истеъмолчилари ўртасида унинг бир хил тақсимланишини таъминлайди ва талаб ортиб бораётган даврда нархларнинг асоссиз ўсишининг олдини олади.

Йиғилишда марказий давлат органлари, «Қозоғистон темир йўли» ва «QazaqGaz» миллий компаниялари, шунингдек, ERG раҳбарлари иштирок этди.

Фото: t.me/Kzgovernment

Сўнгги хабарлар