«Екатеринбург - Алмати» трассасида ҳаракат чекланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли бирқатор йўлларда транспорт ҳаракати чекланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.

Жумладан, «Екатеринбург - Алмати» автойўлининг Чистополье аҳоли пунктидан Алмати вилояти чегарасигача бўлган қисми (835-856 км) ёпилди.

«Екатеринбург - Алмати» халқаро автойўлининг Шимолий Қозоғистон вилояти чегараси ва Жақси овули ўртасидаги қисми (856-917 км) ёпилди.

«Ҳозирда республика аҳамиятига эга автойўлларда 693 та махсус техника ишламоқда. Йўллар ҳақидаги ахборотларни билиб бориш учун 1403 рақамига қўнғироқ қилиш ёки +7 778 001 1403 телефонига WhatsApp орқали мурожаат қилиш мумкин», - деб маълум қилди вазирлик вакиллари.

Сўнгги хабарлар