ЕИ Қозоғистондан балиқ маҳсулотларини сотиб олмоқчи

None
ASTANA. Kazinform – Европа Иттифоқи Қозоғистон компанияларининг балиқ маҳсулотларини сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

«Маҳаллий балиқ маҳсулотлари энди европалик истеъмолчилар столида бўлади. Икки ҳафта олдин, Брюсселга ташрифим чоғида у ерда Европа комиссарлари билан ишбилармонлик учрашувлари ҳақида гаплашган эдим. Унда Қозоғистон балиқ маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бордик. Натижа бор. 15 мартдан Қозоғистон компаниялари Европа Иттифоқига экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар рўйхатига кириш эҳтимоли кутилмоқда», – деб ёзган вазир.


Сўнгги хабарлар