Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

ЕИ Қозоғистон парламент сайловига таклифга мамнун – Петер Стано

6 Январь 13:14

BRUSSEL. Kazinform - Европа Иттифоқи Қозоғистонда 2021 йил 10 январда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида кузатувчилар сифатида иштирок этиш учун юборилган Қозоғистон Республикасининг таклифини мамнуният билан қабул қилади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизматининг расмий вакили Петер Стано Белгиядаги Kazinform мухбирига берган изоҳида айтиб ўтди.

«Қозоғистонда амалга оширилаётган қонунчилик ўзгаришлари, хусусан 2020 йил май ойида сайловлар ва сиёсий партиялар тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилинишини ҳисобга олиб, Европа Иттифоқи сайловлар очиқ ва ошкора, сўз ва йиғилиш эркинлигини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда ўтказилишини кутмоқда. Европа Иттифоқи яқинда қонунчиликка киритилган ўзгартишлардан сўнг биринчи марта партиялар рўйхатига аёллар ва/ёки ёшларнинг камида 30 фоизлик квотаси киритилишини алоҳида таъкидламоқда. Европа Иттифоқи Қозоғистонни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва Европа ҳуқуқ орқали демократия комиссияси (Венеция комиссияси) маслаҳатлашувлари ва тажрибасидан фойдаланишга, шунингдек уларнинг тавсияларига амал қилишга чақиради», - деди Петер Стано.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар