EGovда янги давлат хизмати ишга туширилди

None
ASTANA. Кazinform – Коррупция жиноятини содир этган шахс тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш давлат хизматлари кўрсатиш тоифасига ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисоб қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мавжуд меҳнат қонунчилиги коррупция жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан муайян чекловларни назарда тутади. Квазидавлат сектори ташкилотига ишга жойлашиш вақтида коррупция жинояти содир этилганлиги тўғрисида маълумот мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши шарт. Ҳозирги вақтда квазидавлат ташкилотларида ишга жойлашиш бўйича тегишли чеклов барча лавозимларга тааллуқлидир. Илгари бу чекловлар бошқарув функцияларини бажариш билан боғлиқ лавозимларга мўлжалланган эди», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитаси томонидан шахснинг коррупция содир этганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш давлат хизматлари кўрсатиш тоифасига ўтказилди.

«Давлат хизматларини қабул қилиш ва кўрсатиш «Электрон ҳукумат»нинг www.еgov.kz веб-портали орқали амалга оширилади. Хизмат кўрсатиш муддати 10 дақиқа бўлиб, қўшимча маълумотларни аниқлаш учун текшириш вақтида 5 иш куни киритилади», — дейилади давлат ташкилоти хабарида.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар