eGovда манзил ўзгариши ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи янги хизмат ишга туширилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - eGov.kz портали ва eGov мобил иловаси манзил ўзгариши ҳақидаги маълумотларни кўрсатадиган янги хизматни ишга туширди. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Instagramаги саҳифасида ёзди.

«еGov.kz портали ва eGov мобил иловасида манзил ўзгариши ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи янги хизмат ишга туширилди, яъни кўчмас мулк объекти манзилидаги ўзгаришлар тарихини билиб олишингиз мумкин. Одатда, бундай муаммо кўчмас мулкни сотиш ёки мулк гаровини рўйхатдан ўтказиш пайтида юзага келади.

Хизмат қандай ёрдам беради? Келинг, тушунтираман. Эҳтимол, кимдир кўчмас мулкни сотиш вақтида яшаш манзили ўзгарганидан хабар топиб, маълумотни тасдиқлаш учун Аһолига хизмат кщрсатиш марказига бориб вақтини беҳуда ўтказган пайтлари ҳам бўлгандир. Шундай қилиб, янги хизмат нотариуслар ва банкларга ушбу маълумотларни ўз мижозларини АХКМга юбормасдан тўғридан-тўғри олиш имконини беради», - дейилади хабарда.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар фуқароларда ҳужжатларининг рақамли нусхаси бўлса, улардан турли маълумотномаларни талаб қилиш қонун билан тақиқланган. Шундай қилиб, хизмат кўрсатиш муддати қисқартирилади ва иш жараёни тезлашади. Бу янгилик Давлат раҳбарининг давлат аппаратини бюрократиядан тозалаш сиёсатига асосланади. Тафсилотларни билиш ва тасдиқлаш учун манзилнинг рўйхатдан ўтиш кодини билиш кифоя. Керакли маълумотлар eGov.kz порталининг «Хизматлар» бўлимида ва eGov мобил иловасининг «Кўчмас мулк ва УКХ» бўлимида мавжуд бўлади. Шу тарзда, кўчмас мулк манзилидаги ўзгаришлар тарихи кўрсатилади.

Мазкур хизмат Давлат хизматлари қўмитаси, давлат кредит бюросининг ахборот тизимлари ва ягона нотариал ахборот тизимини интеграциялашган ҳолда амалга оширилди.



Сўнгги хабарлар