Egov.kzда ижтимоий тўловлар ва нафақаларни расмийлаштириш осонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Egov.kz порталида ижтимоий тўловлар ва нафақалар учун махсус ҳисоб автоматик тарзда очилади, деб хабар беради Кazinform.

«Миллий ахборот технологиялари» АЖ Жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан маълум қилишларича, жараён қайта кўриб чиқилиши муносабати билан еттита ижтимоий нафақа олиш хизмати янада қулай ва осонлашди. Электрон ҳукумат порталида учта банкнинг махсус ҳисоб рақамлари автоматик тарзда очилади.

«Энди eGov.kz порталида ижтимоий тўловлар, нафақа ва пенсия олиш учун ариза беришда 20 хонали ҳисоб рақамини (IBAN) қўлда киритиш шарт эмас. Тизим мавжуд ҳисобварақларни аризачининг ШИРи бўйича қабул қилади, бу эса ўз навбатида ҳисоб рақамининг нотўғри киритилишининг олдини олади. Имтиёзлар олиш учун мамлакатимизнинг учта банкида махсус ҳисобварақ очиш мумкин: Halyk Bank, Кaspi.kz ва «Банк ЦентрКредит» АЖ», - дейилади хабарда.

Ушбу функция Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг қуйидаги ижтимоий давлат хизматларида мавжуд: оналик ва бола парвариши бўйича нафақалар; ногирон болани тарбиялаётган онага ёки отага, фарзандликка олувчига нафақа тайинлаш; ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тайинлаш; боқувчисини йўқотган тақдирда давлат ижтимоий нафақаларини тайинлаш; дафн маросими учун бир марталик тўловни тайинлаш; кўп болали оилалар учун давлат нафақаларини тайинлаш; давлат базавий пенсия тўловини тайинлаш.

«Илгари чегирмалар ва тўловлар учун ариза беришда ҳисоб рақамини қўлда киритиш зарур бўлган ва фойдаланувчилар ҳисоб рақамини киритишда кўпинча хатоликка йўл қўйган. Энди, агар сиз тўғри банкни танласангиз, ҳисоб автоматик равишда пайдо бўлади. Агар сизда ҳисоб қайдномангиз бўлмаса, хизматни олганингизда уни очишингиз мумкин. Янги функция вақтни тежайди ва ижтимоий тўловлар ва нафақаларни расмийлаштириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради», — дея тушунтирди бошқарма.


Сўнгги хабарлар