Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 12 °С
Алматы: 10 °С

Е-архив: Қозоғистонда ҳужжатларни рақамли форматда сақлаш тизими ишга туширилди

22 Сентябрь 19:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда архив ҳужжатларини рақамли форматда сақлаш учун янги ахборот тизими жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ғабидулла Aбдрахмонов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шу пайтгача архивчи касбига унчалик эътибор қаратилмаган. Хусусан, давлат идоралари томонидан кам эътибор берилди. Энди биз янги е-архив ахборот тизимини жорий қилмоқдамиз. Шу асосда барча давлат идораларидан маълумотлар базалари ва электрон архивлар билан ишлай оладиган юқори малакали IT-мутахассислари бўлиши талаб қилинади. Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида нафақат архивчи ходимларнинг маоши, балки уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳам кўрсатма берди. Aрхив ишини замонавий тарғиб қилишнинг энг муҳим йўналишларидан бири унинг рақамли форматга ўтишидир. Яъни, биз барча ҳужжатларни электрон шаклда сақлашимиз керак «, - деди Ғ. Aбдраҳмонов.

Шунингдек, вазир ўринбосари Президентимиз хориждаги Қозоғистонга тегишли архив ҳужжатларини ўрганишни топширганини айтди.

«Президентнинг ушбу топшириғига мувофиқ, махсус комплекс режа қабул қилинди. Режа доирасида бизнинг мутахассислар хорижий архивларга ташриф буюриб, улардаги қимматли ҳужжатлар билан танишмоқда «, - деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар