Дзюдо: Тошкентда бўлиб ўтадиган 35-жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон жамоаси таркиби эълон қилинди

None
TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 6-13 октабрь кунлари Тошкентда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 35-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.


Халқаро дзюдо федерацияси бугунгача 87 та давлатнинг 586 нафар спортчилари Тошкент татамиларида кечадиган баҳсларда қатнашиш талабномаларини тақдим этганлигини маълум қилди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши 35-жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган таркибни эълон қилди.

Тошкентдаги «Ҳумо» арена мажмуасидаги баҳсларда умумий ҳисобда 18 нафар ўзбекистонлик дзюдочи ўз вазнларида медаллар учун кураш олиб боришади. Улар сафида тажрибали спортчилар — Давлат Бобонов, Сардор Нуриллаев, Шарофиддин Болтабоев, Алишер Юсупов, Диёра Келдиёрова қатори бир қатор ёшлар ҳам иштирок этишиши таъкидланмоқда.


Фото: UzA


Сўнгги хабарлар