Дзюдо бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистонликлар 4 та медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида Қозоғистонлик спортчилар битта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик Ислам Бозбаев 100 килограмм вазн тоифасида Бирлашган Араб Амирликлари вакили Жафар Костоевга имкониятни бой берди. У рақибига атиги бир очкога ютқазди.

Шунингдек, бугун терма жамоадан Нурлихан Шархан (100 кг), Дидар Ҳамза (90 кг) ва Аруна Жангелдина (78 кг) бронза медалларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Данияр Шамшаев (73 кг) олтин, Абиба Абужақинова (48 кг) кумуш, Мағжан Шамшадин ва Ғусман Қирғизбаев (66 кг) бронза медалларини қўлга киритган эди.

Бугун Осиё чемпионати якунланди.

Қитъа миқёсидаги мусобақада Осиёнинг 19 давлатидан 200 нафардан зиёд полвон 14 вазн тоифасида куч синашди. Улар орасида 18 нафар полвон Қозоғистон шарафини ҳимоя қилди.



Муаллиф: Гулмира Алякпарова

Сўнгги хабарлар