Дзюдо бўйича Европа кубоги: Қозоғистон ўсмирлари биринчи куни 10 та медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Грузиянинг Гори шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Европа кубогининг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоаси 10 медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Европа кубогида 16 давлатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этяпти.

Биринчи кун натижаларига кўра қозоғистонлик ўсмирлар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза билан медаллар жадвалида пешқадамлик қилишди.

Жумладан, Нурбол Асқар (50 кг), Нурлан Исатаев (55 кг), Нурсултан Исқақов (60 кг) ва Сабина Юлдашева (40 кг) чемпион, Ерболат Сиздиқ (50 кг) ва Сере Ўтепқабил (40 кг) кумуш, Оралбек Байзақ (55 кг), Нургелди Қанат (60 кг), Гулхан Шинғисхан (44 кг), Кира Хегаи (48 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақа 30 апрель куни якунланиб, ўғил болалар ўртасида 73 кг, 81 кг, 90 кг, +90 кг, қизлар ўртасида 57 кг, 63 кг, 70 кг ва +70 кг вазн тоифаларида ғолиблар аниқланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар