+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Душанбеда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси бошланди

16 Сентябрь 11:39
Баҳам кўринг:
Душанбеда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси бошланди

DUSHANBE. Kazinform - Душанбеда КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессияси бошланди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уалига таяниб.

Берик Уали ўзининг Fasebook саҳифасида очилиш маросимининг видеосини жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябр куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбега келди.

Президент 16-17 сентябр кунлари КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Қозоғистон Президентининг Тожикистонга амалий ташрифи Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.

Президент Душанбеда бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг сессиясида долзарб глобал муаммоларни муҳокама қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив