Душанбеда «Қазақконцерт» артистлари чиқиш қилишди

None
None
DUSHANBE. Kazinform - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 20 йиллиги саммитининг гала-концертида «Қазақконцерт» санъаткорлари чиқиш қилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Қирғизистон, Россия, Хитой ва Ҳиндистон вакилларини бирлаштирган тадбирда санъаткорлар қозоқ маданиятини юқори даражада намойиш этди.

«Миллий қўшиқчиликнинг энг яхши намуналарини «Қазақконцерт» солисти, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Ерлан Рисқали тақдим этди. Хонанда машҳур бастакор Бауржан Ақтаев аранжировкасида «Молдабай қўшиғи»ни ижро этди. Б. Ақтаев бадиий раҳбарлигидаги «Астана Сази» (Астана навоси) фольклор ансамбли ҳам ўзининг «Бағишлов» мусиқий композициясини ижро этиб, томошабинларда катта таассурот қолдирди. Буюк дашт мамлакатининг маданий табиатини етказа олган бу асар жуда машҳур эди. Хорижлик томошабинлар «Салтанат» давлат рақс ансамбли ижро этган рақс композицияларини ҳам томоша қилишди», - дейилади «Қазақконцерт» матбуот хизмати хабарида.

«Қазақконцерт» санъаткорлари ўз санъатлари орқали ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида энди қозоқ санъаткорлари 18 сентябр куни Тожикистоннинг Боҳтар шаҳрида катта концерт дастурида чиқиш қилишади.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар