Дуниёда коронавирусдан 6,2 млн одам вафот этган
26 Май 17:52

Дуниёда коронавирусдан 6,2 млн одам вафот этган

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус пандемияси бошланганидан бери дунёда ушбу инфекциядан 6,2 миллион киши вафот этган. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига асосланиб хабар беради.

АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунёда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 527 339 770 нафарга етган. Коронавирусдан 6 283 025 киши вафот этди.

Инфекциянинг 20 млндан ортиқ ҳолат қайд этилган давлатлар қаторига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Германия ва Буюк Британия киради.

Коронавирус юқтирганлар ва вафот этганлар сони:

АҚШ - 83 706 662 ва 1 003 743,

Ҳиндистон – 43 144 820 ва 524 525,

Бразилия - 30 851 191 ва 666 261,

Франция - 29 605 798 ва 149 095,

Германия - 26 198 811 ва 138 779,

Буюк Британия - 22 462 129 ва 178 973.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив