Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига Марказий Осиёдан биргина ОТМ киритилди

25 Май 12:01

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёнинг энг яхши университетлари нуфузли академик рейтингига Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистондаги Назарбоев университети киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Finprom.kz порталига таяниб.

Center for World University Rankings (CWUR) томонидан тузилган Жаҳон университетларининг академик рейтинги университетлар орасида энг муҳим рейтинглардан биридир.

Бу йил дунё бўйлаб 20 000 га яқин университет баҳоланди ва энг яхши 2 000 та университет саралаб олинди.

Ушбу рўйхатда Назарбоев университети 1765-ўринга жойлашди.

Бундан ташқари, Назарбоев университети ушбу рейтингга киритилган нафақат Қозоғистон, балки Марказий Осиёдаги ягона университет ҳисобланади.

Рейтингда МДҲ давлатлари орасида Россиянинг 42 та, Украинанинг 6 та, Беларусьнинг 2 та, Туркиянинг 56 та олий таълим муассасалари киритилган.

Дунёдаги энг яхши 5 та университет қаторига АҚШнинг Гарвард университети, Массачусетс технология институти, Стэнфорд университети, Буюк Британиянинг Кэмбриж ва Оксфорд университетлари киради.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар