Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида Нью-Йорк етакчилик қилди, Алмати 166-ўринни эгаллади

None
ASTANA. Kazinform – Economist журналининг таҳлил бўлими энг қиммат шаҳарларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

2022 йилги рейтинг натижаларига кўра, Нью-Йорк ва Сингапур етакчилик қилди.

Рейтингни яратган Economist Intelligence Unit дунёнинг 172 йирик шаҳрида нархлар бир йил ичида 8,1 фоизга ошганини қайд этди.

Бу - журнал дунё бўйлаб яшаш нархига оид маълумотларни тўплаган сўнгги 20 йилдаги энг катта кўрсаткичдир.

Нью-Йорк илк бор дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Бу АҚШда юқори инфляция ва долларнинг юқори қиймати билан боғлиқ. Ўтган йили Тель-Авив биринчи ўринни эгаллаган бўлса, ҳозир учинчи ўринда.

2022 йилда дунёдаги энг қиммат шаҳарлар:

1. Нью-Йорк

2. Сингапур

3. Тель-Авив

4. Гонконг

5. Лос-Анжелес

6. Цюрих

7. Женева

8. Сан-Франциско

9. Париж

10. Сидней

10. Копенгаген

Рўйхатда кўриб чиқилган барча шаҳарлар ичида энг катта ўзгариш Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида кузатилди.

Улар мос равишда дарҳол 88 ва 70-ўринларга кўчиб ўтишди (2022 йилги умумий рейтингда Россия пойтахти 37-ўринда, Санкт-Петербург эса 73-ўринда).

Ҳисобот муаллифлари таъкидлаганидек, капитал ҳаракати назорати, импорт чекловлари ва Европа газ тўловларини рублга ўтказиш Россия валютасининг мустаҳкамланишига ёрдам берди.

Бундан ташқари, Россиянинг ўзида нарх 2022 йил феврал ойида Россия Федерациясига киритилган санкциялар туфайли кўтарилди.

Тадқиқот муаллифларига кўра, Москвада ўтган йилга нисбатан инфляция 17 фоизни, Санкт-Петербургда эса 19,4 фоизни ташкил қилган.

Ливиянинг Триполи ва Сурия пойтахти Дамашқ - дунёдаги энг арзон шаҳарлар ҳисобланади.

Улар орасида Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Алмати ва Ўзбекистон пойтахти Тошкент ҳам бор.

Энг арзон шаҳарлар:

161. Коломбо

161. Бангалор

161. Жазоир

164. Ченнай

165. Аҳмадобод

166. Алмати

167. Карачи

168. Тошкент

169. Тунис

170. Теҳрон

171. Триполи

172. Дамашқ

Сўнгги хабарлар