USD 434.48 EUR 492.61
RUB 5.68 CNY 68.44
Янгиликлар

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида етакчи ўзгарди

3 Декабрь 13:57
Баҳам кўринг:
Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида етакчи ўзгарди

NUR-SULTAN. Kazinform – Тель-Авив дунёдаги энг қиммат шаҳар деб топилди. Шаҳарнинг бундай «кўтарилиши» Исроил валютаси мустаҳкамланиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Kazinform kun.uzга асосланиб хабар беради.

Economist Group’нинг Economist Intelligence Unit таҳлилий бўлими томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра , Исроилнинг Тель-Авив шаҳри яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилган. Ўтган йили мазкур шаҳар рейтингнинг бешинчи қаторидан жой эгаллаганди .

Цюрих ва Ҳонгконг ҳам биринчи ўнталикдан жой эгаллади (ўтган йили улар биринчи ўринни Париж билан бўлишган эди, энди эса 4 ва 5-қаторларда), улардан кейинги ўринлар Нью-Йорк, Женева, Копенҳаген, Лос-Анджелес ва Осакага тегишли.

Лондон уч бандга кўтарилиб, 17-ўриндан жой олган. Москва рўйхатнинг ўрталарида – 96-ўринда, бироқ у ўсиш тенденциялари энг сезиларли бўлган шаҳарлар ўнталигига кирди (Россия пойтахти рейтингда 10та қаторга илгарилаган).

Теҳрон (нисбатан) ўсиш кўрсаткичи бўйича рекордчига айланди. У ерда АҚШ санкциялари ҳаёт қийматини шу даражада ошириб юбордики, Эрон пойтахти 12 ойда 79-ўриндан 29-ўринга кўтарилди.

Тадқиқот муаллифлари жами 173та йирик шаҳарлардаги товар ва хизматларни АҚШ долларида таққослашди. Улар тадқиқ этилган шаҳарларда маҳаллий валютада нархлар ўртача 3,5 фоизга ўсган деган хулосага келишди. Мазкур кўрсаткич эса сўнгги 5 йилда қайд этилган инфляциянинг энг юқори даражасидир. Энг сезиларли ўсиш транспорт соҳасига тўғри келган. Бензин нархи ўртача 21 фоизга ошган.

Умуман олганда, Economist прогнозларига кўра, келаси йили нархлар ўсиши секинлашиши керак. Чунки бутун дунё бўйлаб марказий банклар инфляцияни жиловлаш мақсадида фоиз ставкаларини эҳтиёткорлик билан кўтаришни бошлайди.

Бешта энг қиммат шаҳарлар:

Тель-Авив

Париж

Сингапур

Цюрих

Ҳонгконг

Бешта энг арзон шаҳарлар:

Дамашқ

Триполи

Тошкент

Тунис

Алмати



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив