Дунёнинг 130 мамлакати «рақамли солиқ» лойиҳасини қўллаб-қувватлади - ИҲТТ

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Дунё бўйлаб 130 мамлакат ва ҳудудлар рақамли корпорациялар фаолиятига катта солиқлар соладиган ва халқаро компанияларнинг солиқ тўлашдан бўйин товлашини камайтирадиган ислоҳотга қўшилишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вакиллари маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.

Лойиҳа ушбу ташкилот доирасида яратилган.

Лойиҳа доирасида корпорациялар биринчи навбатда фойда кўрган мамлакатда солиқларни тўлайдилар. Иккинчидан, «солиқ даҳлизлари» пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун барча мамлакатлар учун минимал мажбурий кўрсаткиш - 15% жорий этилади.

«Бу амбицияга тўла ва инновацион нуқтаи назаридан олиб қараганда,глобал келишув. Бу солиқ соҳасидаги бир асрлик энг муҳим келишувдир. Кейинги босқич - 10 июл куни Венецияда «G20» саммити бўлиб, унда молия вазирлари ҳужжатни сиёсий қўллаб-қувватлашлари керак, деди Франция Молия вазири Брюно ле Мэр.

Лойиҳа бўйича ишлар бир неча йилдан бери давом этмоқда; Бугунги кунда давлат бюджетлари учун корона-инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш учун қўшимча даромадларни тақдим этиш жуда долзарб имконият эканлиги айтилмоқда. Янги даромадларнинг умумий миқдори ҳар йили 150 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Сўнгги хабарлар