Дунёга машҳур Тhе Lancet журнали «QazVac» вакцинаси ҳақида мақола чоп этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – The Lancet журнали «QazVac» вакцинаси ҳақида мақола чоп этди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ижтимоий тармоқда ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«EClinicalMedicine published by The Lancet журнали маҳаллий «QazVac» вакцинаси клиник синовларининг 1-2 босқичлари натижалари ҳақидаги мақолани қабул қилди ва электрон версиясини нашр этди. Мен Биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институти олимларини мақола чоп этилиши билан табриклайман!», - деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг март ойида мамлакатда коронавирус эпидемияси муносабати билан қаттиқ карантин чоралари кўрилган эди. Эслатиб ўтамиз, ўша пайтда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Биологик хавфсизликмасалалари илмий-тадқиқот институти олимларига зудлик билан вирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни топширган эди. Бугун эса маълумки, олимларимиз томонидан қисқа вақт ичида ишлаб чиқарилган маҳаллий «QazVac» вакцинаси билан одамлар эмланмоқда.

«QazVac» вакцинаси-бу Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқарилган, инактивлаштирилган COVID-19 га қарши вакцина.

Инактивлаштирилган вакцина анъанавий ва самарали ҳисобланади, уни тайёрлаш технологияси мураккаб эмас ва у бошқа вакциналарга нисбатан хавфсизроқдир. Шу боис, қозоқ олимлари инактивлаштирилган вакцинани ишлаб чиқаришга қарор қилишди.

Яқинда биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закария «QazVac» вакцинасининг самарадорлиги ҳақида фикр билдирди.

Экспертнинг айтишича, «QazVac» вакцинаси синовларининг III босқичи вакцина самарадорлигини кўрсатган.

The Lancet - ҳафталик умумий тиббий журнал. Бу энг машҳур ва обрўли тиббий журнал. The Lancet 1983 йилдан бери нашр этилади.


Сўнгги хабарлар