Дунёга машҳур «Nick Jr» канали қозоқ тилида эфирга узатилади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилдан бошлаб дунёга машҳур «Nick Jr» болалар канали қозоқ тилида эфирга узатила бошлайди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Instagram саҳифасига таяниб.

«Маълумки, миллий тилда болалар контентини ривожлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб «Nickelodeon» болалар телеканали маҳсулотларини қозоқ тилига таржима қилиш лойиҳаси амалга ошириляпти. 2021 йилда «Nickelodeon» телеканалининг 465 соатлик мазмуни таржима қилинган бўлса, 2022 йилда 345 соатлик маҳсулот қозоқ тилида гапира бошлади», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар