Дунёга машҳур блогер ўз маблағи эвазига 1000 нафар кўзи ожиз одамни операция қилдирди

None
ASTANА. Кazinform – Дунёга машҳур америкалик YouTube блогери МrBeast 1000 нафар кўзи ожиз кўзи ожиз одамнинг операциялари учун ўз чўнтагидан тўлади, деб хабар беради Кazinform CNN телеканалига таяниб.

Ўтган шанба куни эълон қилинган сўнгги видеосида МrBeast (блоггернинг исми Жимми Дональдсон) аллақандай сабаблар билан кўзини операция қилдира олмаган 1000 га яқин кўзи ожиз одамларга ёрдам берганини айтди.

Нафақат АҚШ фуқаролари, балки Мексика, Бразилия, Ямайка, Гондурас, Вьетнам, Индонезия ва бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳам операция қилинган. Видеода беморларнинг операция олдидаги аҳволи, операциядан кейин кўриш қобилияти яхшилангани, ҳис-туйғулари акс этган.

Блогер МrBeast кўз гавҳарини алмаштириш операциялари учунгина пул тўламади. Беморлардан бирига коллежга пул тўлашга ёрдам берган, энди эса бошқасига машина совға қилган.

Офталмолог ва жарроҳ Жефф Левенсон МrBeast жамоасини SЕЕ International билан боғлади. У блогерга бутун дунё бўйлаб кўзи ожиз беморларни топишга ва операциялар учун пул тўлашга ёрдам берган. Тахминан уч ҳафта ичида жами 1000 та операция амалга оширилди.

МrBeast томонидан жойлаштирилган видео 44 миллион мартадан кўпроқ кўрилган.

Видеодан кадр/ youtube.com/user/mrbeast

Сўнгги хабарлар