Дунёдаги энг нуфузли паспортлар аниқланди

None
ASTANА. Кazinform – 2022 йилда дунёда ҳаракатчанлик ошди ва деярли барча давлатларнинг паспортлари «кучли» бўлди. Passport Index рейтингига кўра, ҳар қандай паспорт эгалари учун ўртача 16 та янги давлат «очилди», Вануату паспорти (-7 та йўналиш) бундан мустасно, деб хабар беради Кazinform.

Қайси давлатларнинг фуқаролари дунёда энг катта ҳаракат эркинлигига эга. Демак, 180 та давлат фуқаролари учун чегара очиқ: виза ёки умуман талаб қилинмайди ёки чегарада кириш ҳужжатини олиш мумкин. Афғонистон фуқаролари эса 38 та давлатга бемалол киришлари мумкин.

Дунёдаги энг нуфузли паспортлар

1. Бирлашган Араб Амирликлари

Визасиз режимга эга давлатлар: 122

Кириш визаси: 59

Рейтингда БААдан кейин 10 та Европа давлати жойлашган:

2. Германия

Визасиз режим: 129

Кириш визаси: 45

3. Швеция, Финляндия, Испания, Франция, Италия

Визасиз режим: 128

Кириш визаси: 46

4. Нидерландия, Люксембург, Австрия

Визасиз режим: 127

Кириш визаси: 47

5. Швейцария

Визасиз режим: 124

Кириш визаси: 50.

Қозоғистон 54-ўринда.

Қозоғистон фуқаролари 37 давлатга визасиз ташриф буюришлари мумкин: БАА, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Тожикистон, Суринам, Сент-Винсент ва Гренада ороллари, Сербия, Россия, Филиппин, Фаластин ҳудуди, Уммон, Намибия, Черногория, Мўғулистон, Молдова, Микронезия, Малайзия, Қирғизистон, Эрон, Гонконг, Гаити, Грузия, Гамбия, Эквадор, Доминикан Республикаси, Доминика, Коста-Рика, Колумбия, Бразилия, Беларусь, Барбадос, Озарбайжон, Арманистон, Аргентина, Антигуа ва Барбуда, Албания. Қозоғистонликларга келиш визаси 52 давлатда берилади.

Энг ёмон кўрсаткичлар Афғонистон (38), Сурия (39), Ироқ (40), Покистон (44) ва Сомалида (44) қайд этилган.

Сўнгги хабарлар